Сайтка кириу

O‘zLiDeP томонидан Президентимизнинг Бош қомусимиз қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси тарғиботига бағишланган давра суҳбати ташкил этди.

Унда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, туман ҳокимлиги, мутасадди ташкилот вакиллари, партия фаоллари ҳамда тадбиркор ва фермерлар қатнашди.

– Маърузада барча соҳалар қатори тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ривожлантиришга алоҳида эътибор берилган, – дейди O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси С.Турманов. – Шундай экан, маърузада белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилган ҳолда, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришимиз лозим.

Тадбир давомида иштирокчилар партиянинг Шуманай туман Кенгаши қошида ташкил топган Қорақалпоғистон “Интеллект” нодавлат ва нотижорат ёшлар ташкилоти фаолияти билан танишди. Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш лозим, “Интеллект” ННТ томонидан 2019 йил давомида туманимиздаги кам таъминланган оила фарзандлари, уюшмаган ёшлар ва ишсиз фуқароларнинг бепул тарзда компьютер саводхонлигини ошириш белгиланган.