Сайтка кириу

Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга бағишлаб учрашув ташкил этилди

Туманимиздаги агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежида O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ёнидаги “Сиёсий таълим” маркази томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги байрами муносабати билан “Констутуция-бахтимиз таянчи” мавзусида учрашув ўтказилди.
Учрашувга O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Отемисов, бўлим мудири Қ.Бекназаров, O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ёнидаги “Сиёсий таълим” маркази директори Н.Туремуратова, O’zLiDeP Шуманай тумани Кенгаши аппарат раҳбари Б.Каримов, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Қ.Исаков ва Шуманай тумани ИИБ мутахассиси А.Уразымбетов иштирок этди.
Учрашув давомида соҳа вакиллари бугунги кунда элимизда Қонунчилик доирасида амалга оширилаётган кенг куламли ислоҳотлар бўйича маълумотлар берди. Шунингдек, Конституциямизнинг бўлим ва моддаларининг мазмун-моҳияти бўйича ёшларга тарғибот ишлари олиб борилди.
Учрашув асосан савол-жавоб тарзида олиб борилиб учрашувга фаол иштирок этган ёшлар партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан тақдирланишди