Сайтка кириу

Намунавий ҳисобот-сайлов йиғилиш ўтказилди

Шуманай тумани “Баркамол авлод” маркази ёнидаги Бошланғич партия ташкилотининг навбатдаги Ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.
Ҳисобот-сайлов йиғилишига O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Отемисов, бўлим мудири Қ.Бекназаров, O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ёнидаги “Сиёсий таълим” маркази директори Н.Туремуратова, O’zLiDeP Шуманай тумани Кенгаши аппарат раҳбари Б.Каримов ҳамда Маънавий-маърифий маркази туман бўлими мудири Қ.Исаков иштирок этди.
Йиғилиш кун тартибида бошланғич партия ташкилоти томонидан 2018 йил давомида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи, бошланғич партия ташкилоти раиси, раис ўринбосари ва котибини сайлаш тўғрисида ҳамда бошланғич партия ташкилотининг
2019 йилги иш-режасини тасдиқлаш бўйича масалалар кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масалалар бўйича “Баркамол авлод” маркази бошланғич партия ташкилоти раҳбари Б.Кубенова ўтган 2018 йил давомида партиянинг Шуманай тумани Кенгаши билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлари, ютуқлари ҳамда хато ва камчиликлар тўғрисида маълумотлар берди ва 2018 йил “Энг намунавий бошланғич партия ташкилоти” танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида фахрли 2 ўринни эгаллаши катта ишонч ва масъулият юклаши ва келгуси ишларида белгиланган иш-режа асосида самарали ишлар олиб борилишини айтиб ўтди.
Шундан сўнг бошланғич партия ташкилоти томонидан амалга оширилган ишлар бўйича O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Отемисов, бўлим мудири Қ.Бекназаров ҳамда партия аъзолари ўз фикрларини билдириб ўтди.
Бошланғич партия ташкилоти раиси лавозимига Б.Кубенова, раис ўринбосари лавозимига Р.Ешбергенова ва котиб лавозимига Н.Алланиязовалар ўткан йил давомида амалга оширилган самарали фаолияти, ютуқлари ҳисобга олиниб овоз бериш йўли билан бир овоздан ўз лавозимларига қайта сайланди.
Бошланғич партия ташкилотининг 2019 йилги иш-режаси тўғрисидаги масала бўйича қайта сайланган Бошланғич партия ташкилоти раиси Б.Кубенова 2019 йил учун иш-режа лойиҳаси билан барчани таништириб, фикр ва мулохозалар бўлса қўшимча этилиб партиянинг туман Кенгаши билан келишилган ҳолда тасдиқланиши бўйича ўз фикрларини билдирди. Иш-режа лойиҳаси овоз бериш йўли билан мақулланди. Йиғилиш сўнгида тегишли қарорлар қабул қилинди.